Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида институт Маънавият ва маърифат ишлари бўлими ва профессор-ўқитувчилар томонидан вилоят

User Rating: 0 / 5

Star inactiveStar inactiveStar inactiveStar inactiveStar inactive
 

Жумладан, 2018 йилнинг 6 январь куни Когон тумани “Истиқбол” МФЙда учрашув тадбири ўтказилди. Тадбир давра суҳбати мазмунида ташкил этилди. Унда  Тошкент Архитектура ва қурилиш институти профессори, с.ф.д. Ф.Р.Равшанов, БухДТИ доценти Қ.С.Турсунов, институт Маънавият ва маърифат бўлими мутахассиси Н.Рахматов, Республика Маънавият тарғибот маркази туман бўлими вакили Н.М.Ашуров, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, ҳоким ўринбосари О.Г.Очилдиева, “Адолат” СДП туман раиси Ғ.Абдуллаев  ва “Истиқбол” МФЙ раиси С.Набиев иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий мажлисга қилган Мурожаати бўйича маърузалар ўқишди ва очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда Беклар, Истиқбол, Нурафшон, Туткунда, Ўртачўл каби маҳалла фуқаролар йиғинларидан жами 110 нафар киши иштирок этди. 

 

Шунингдек, Когон шаҳар А.ҚодирийМФЙда тадбир ўтказилиб, унда Тошкент Архитектура ва қурилиш институти Фалсафа ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси мудири Н.Ш.Бердалиев, БухДТИ Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, ф.ф.д. А.А.Ҳусейнова, институт даволаш факультети талабаси ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи гуруҳ етакчиси Ш.Нурова ва Когон шаҳар фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг диний-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари Х.Р.Қурбонов ўз маърузалари билан иштирок этишди. 

Навбатдаги учрашув тадбири ҳамБухоро тумани “Подшоҳи” МФЙда очиқ мулоқот шаклида ўтказилди. Тадбирда БухДТИ АЛ ва КҲК билан ишлаш бўлими бошлиғи З.С.Бахранова, Ижтимоий фанлар кафедраси доценти М.Д.Пардаева, Тиллар кафедраси доценти Г.Н.Қурбонова, “Маҳалла” жамғармаси туман Кенгаши раисининг Ёшлар масаласи бўйича ўринбосарлари Р.Набиев, Ю.Саломов, “Подшоҳи” МФЙ раиси А.Шаропов иштирок этди. Учрашувда шунингдек, Шергирон, Хонабод, Амиробод-Гулистон, Работикалмоқ, Дехча, Арабхона, Маданият-Работ ва Работипоён каби туман маҳалла фуқаролари иштирок этди.

            Шунингдек, барча учрашув тадбирлари ва давра суҳбатларида фуқаролар ва фаоллар томонидан уларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаати бўйича уларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳам тингланди.

Жанубий Кореянинг Sangwon Тиббиёт Ташкилоти “Himchan Hospital” клиникалар тармоғи Делегацияси Бухорода

18 January 2018

2018 йил 16 январь куни Бухоро вилоятига Жанубий Кореянинг Sangwon Тиббиёт Ташкилоти “Himchan Hospital” Фонди Раиси ва “Himchan Hospital” клиникалар тармоғи Бош Директори Ли Су Чан, клиниканинг халқаро бўлими дир

Вьетнам республикасининг Ханой тиббиёт университетида

18 January 2018

Бухоро давлат тиббиёт институтида 2017-2020 йилларда Европа Иттифоқининг Эразмус+ KA2 дастури асосида бажарилаётган IHOD -«Improving Healthcare Outcomes in Chronic Disease – Enhancing the Curriculum at Masters level» лойиҳасининг бирин

Improving Healthcare Outcomes in Chronic Disease – Enhancing the Curriculum at Masters level

17 January 2018

Бухоро давлат тиббиёт институтида 2017-2020 йилларда Европа Иттифоқининг Эразмус+ KA2 дастури асосида бажарилаётган IHOD -«Improving Healthcare Outcomes in Chronic Disease – Enhancing the Curriculum at Masters level» лойиҳасининг биринчи бошланғич...

Himchan Hospital

17 January 2018

2018 йил 16 январь куни Бухоро вилоятига Жанубий Кореянинг Sangwon Тиббиёт Ташкилоти “Himchan Hospital” Фонди Раиси ва “Himchan Hospital” клиникалар тармоғи Бош Директори Ли Су Чан, клиниканинг халқаро бўлими директори...