МАГИСТРАТУРА ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ

User Rating: 0 / 5

Star inactiveStar inactiveStar inactiveStar inactiveStar inactive

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Магистратура тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 98-модда, 43-сон, 549-модда)

«Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон қарорига мувофиқ ҳамда олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: