Markaziy uslubiy komissiya

 АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

МАРКАЗИЙ УСЛУБИЙ КОМИССИЯНИНГ

ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА 

1997 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури” Қонунини бажариш, янги такомиллаштирилган Давлат таълим стандартлари,  намунавий ўқув режалар ҳамда тасдиқланган рейтинг тизимини тўлақонли амалга ошириш мақсадида Бухоро давлат тиббиёт институтида  Марказий услубий комиссия (кейин МУК деб юритилади) шакллантирилган. Институт ректорининг 31 август 2017 йил 540/1 сонли “Услубий комиссиялар таркибига ўзгартириш киритиш  тўғрисида”ги  ички буйруғи  асосида 2017-2018 ўқув йили учун МУК нинг  таркиби, яъни раис ва аъзолар тасдиқланган.

24 октябрь 2017 йил ушбу буйруққа ўзгартиришлар киритилиб, 652/1 сон билан тасдиқланган ҳамда МУК таркиби қуйидаги тартибда белгиланган: раис -  т.ф.н.,  Сафаров М.Н., котиба – ф.ф.н., катта ўқитувчи Ахмедова З.А. ҳамда 10 нафар аъзолар.