Amaliyot nizomi

Ўзбекистон Республикаси тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг малакавий амалиёти ҳақида намунавий низом

(Ушбу низом ЎзбекистонРеспубликасиСоғлиқни СақлашВазирлигининг

2000  йил 4 майдаги 236-сонлибуйруғибилантасдиқланган)

 

1.Умумий  қоидалар

 Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидагиқонунлари талабларига мос равишда ишлаб чиқилган. Унда олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиётини ўтказиш шакллари, тартиби ва услублари белгиланган.

Aмалиёт ишчи режа

2017-2018 ЎҚУВ ЙИЛИДА БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ МАЛАКАВИЙ ВА ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТ ЎТИШЛАРИ ҲАҚИДА ИШЧИ РЕЖА

            Ўзбекистон Республикаси тиббий олий ўкув юртлари талабаларининг малакавий амалиёти ҳақидаги намунавий низомини          (ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 4 майдаги 236-сонли буйруғи билан тасдиқланган), ҳамда институт  ишчи  ўқув режаси ва ўқув графигини бажариш мақсадида, 2017 - 2018  ўқув йилида педагогик амалиётни Тиббий педагогика  факультетларининг 3; 4;  6 курс талабалари; ОХИ факультетининг 3 курс талабалари 2018 йилнинг февраль-март-апрель ойларида Бухоро тиббиёт коллежида ва ёзги малакавий амалиётни Даволаш ва Тиббий педагогика  факультетларининг 1; 2; 3; 4; 5; 6 курс, ОҲИ факультетининг 1-2 курс, стоматология факультетининг 1; 2; 3; 4 курс ва педиатрия факультетининг 1; 2 курс талабалари ўзлари яшаб турган жойларда  ўтишлари  институт ўқув бўлими графиги асосида, институт Ректорининг   буйруғига   асосан  режалаштирилади.

Amaliyot hisoboti

БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ДАВОЛАШ, ПЕДИАТРИЯ, СТОМАТОЛОГИЯ, ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ВА ОҲИ  ФАКУЛЬТЕТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ 2016-2017 ЎҚУВ ЙИЛИДАГИ ЁЗГИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ

 ҲИСОБОТИ

            Ўзбекистон Республикаси тиббий олий ўкув юртлари талабаларининг малакавий амалиёти ҳақидаги намунавий низомини          (ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 4 майдаги 236-сонли буйруғи билан тасдиқланган), ҳамда институт  ишчи  ўқув режаси ва ўқув графигини бажариш мақсадида, 2016 - 2017  ўқув йилида ёзги малакавий амалиётни Даволаш ва Тиббий педагогика  факультетларининг 1; 2; 3; 4; 5; 6 курс, ОҲИ факультетининг 1-2 курс, стоматология факультетининг 1; 2; 3; 4 курс ва педиатрия факультетининг 1 курс талабалари ўзлари яшаб турган жойларда  ўтишлари  институт ўқув бўлими графиги асосида, институт Ректорининг   10 июнь   2017  йилдаги  348/1 – сонли   буйруғига   асосан  15  июндан   10 август    2017  йилгача ўтказиш   режалаштирилди.