Ma'naviyat va ma'rifatbo'limi

User Rating: 0 / 5

Star inactiveStar inactiveStar inactiveStar inactiveStar inactive

Маънавият ва маърифат бўлимиҳақида

     Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи:

     Ходжиева Зебинисо Махмудовна

       Маънавият ва маърифат бўлими ходимлари:

  Услубчи: Рахмонова Феруза Баходуровна

 Услубчи: Рахматов Нуриддин Негкадамович

 

    Телефон: 065-223-94-22

     Электрон манзил: manaviyat@yandex.ru

 

      Маънавият ва маърифат бўлими институтда  олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, бўлимга тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, жамоат ишларида ва кафедраларнинг маънавий-маърифий тажрибаларни умумлаштириш, талабаларнинг маънавий дунёсини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тузилади

Умумий қоидалар

  • Бўлим институт ректорининг буйруғи асосида тузилади;
  • Бўлимнинг ишчи гуруҳи институтнинг ушбу соҳа бўйича етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилардан таркиб топади;
  • Бўлим маънавий-ахлоқий тарбия ишлари проректори бошчилигида фаолият олиб боради;
  • Ўз фаолиятини йўлга қўйишда бўлим факультет деканлари, бўлим бошлиқлари кафедра ҳам гуруҳ мураббийлари билан биргаликда иш олиб боради;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Маънавият ва маърифат марказининг низоми асосида иш олиб боради, жорий ва келажакдаги иш режаларига асосланиб иш юритади.

Бўлимнинг мақсади:

Талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий-эстетик дунё қарашини кенгайтириш, тафаккурини юксалтириш, ёшлар дунё қарашига салбий таъсир кўрсатадиган ҳар хил “оммавий маданият” хуружларидан авайлаб-асраш, уларни бу йўллардан қайтариш, Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий фидойиси бўлиб камол топишини шакллантиришдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

     Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий ишларга боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш;
     Талаба-ёшлар орасида маънавий-ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, олижаноблик фазилатларини шакллантириш, турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш имунитетини янада кучайтириш мақсадида турли соҳа мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, учрашувлар, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ташкил этиш.
       Миллий урф-одатлар, қадриятлар асосида олиб борилаётган анжуманлар, учрашувлар ташкил қилиш;

       Талабаларнинг руҳий ва жисмоний қобилиятини шакллантириш мақсадида олиб бориладиган ишларни шакллантиришга кўмаклашиш;
Институтда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини белгилаш, уларга зарур норматив ҳужжатлар ҳам тавсиялар ишлаб чиқиш;
Республика маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда хизмат кўрсатиб келаётган фондлар, ижтимоий ташкилотлар билан биргаликда маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш.

Бўлимнинг ҳуқуқлари:

 Факултетлардаги маънавий-ахлоқий шларни назорат қилиш;
Маънавий-ахлоқий ишларга боғлиқ вазирлик буйруғлари ҳам кўрсатмаларни факултетлардаги бажарилишини назорат қилиш,

Деканнинг маънавий-ахлоқий ишлари бўйича ўринбосарларини тайинлаш, ҳамда вазифаларидан озод қилишга боғлиқ йиғилишларда доимий равишда ўзтавсиялари билан қатнашади.

Маънавий-ахлоқий масалалар бўйича факултет деканлари ва кафедра мудирларига кўрсатмалар, тавсиялар беради;

Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларида «Маънавий-маърифий ишлари» соҳасига тегишли бандига тўлиқ бажарилишини назорат қилади ва уни баҳолайди;
Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари олиб борган ишлари бўйича белгиланган тартибда мунтазам бўлим бошлиғига ҳисобот беради;
Маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш, яхши намуна кўрсатган бўлим, факултет, кафедра жамоатини моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсиялар беради.