”Меҳнатни муҳофаза қилиш” бўлимида амалга оширилган ишлар тўгрисида

Ўзбекистон Республикаси Бухоро давлат тиббиёт институтида”Меҳнатни муҳофаза   қилиш”

бўлимида амалга оширилган ишлар  тўгрисида

МАЪЛУМОТНОМА

Бухоро давлат тиббиёт институтида меҳнатнимуҳофаза қилиш “Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассаларида  меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни ташкил  қилиш ва билимларни текшириштўғрисидаги низом  ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза  қилиш тўғрисидаги қонун асосида ташкил қилинган.

 Институтда ишга кирган ходимлар  ишларни  хавфсиз олиб бориш бўйича  йўриқлардан ва  билимлар  текширувидан  ўтганларидан сўнг,мустақил ишга қўйиладилар.   Ишчиларнинг йўриғи  кириш йўриғидан  меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш жойидаги йўриққа бўлинадива иш жойидаги йўриқўз навбатида бирламчи даврий ва навбатдан ташқари йуриқга бўлинган.