Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими бошлиғи (проректори)

User Rating: 0 / 5

Star inactiveStar inactiveStar inactiveStar inactiveStar inactive

Бухоро давлат тиббиёт институти АЛ ва КҲК билан ишлаш бўлими

Ўзбекистон Республикаси Таълим тўғрисидаги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури сифат босқичи вазифаларини амалга ошириш, таълимни ривожлантиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари, Ҳайъат қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Олий таълим муассасалари  ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида амал қилиб келинаётган ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш йўналишида институтнинг турдош тиббиёт коллежлари ва ҳузуридаги академик лицейлар билан олиб борилаётган фаолиятини янада такомиллаштириш, улардаги таълим-тарбия, ўқув-услубий жараёнлар, адабиётлар, ахборот таъминоти сифатини янада яхшилаш, педагог кадрлар билан таъминланиши ва уларнинг касбий маҳоратини ошириш йўналишида ҳамкорлик алоқаларини амалга оширади.

Бўлимнинг мақсади: академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёни, ўқув-услубий, маънавий-маърифий, ташкилий-услубий ва илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш, такомиллаштириш ва ривожлантиришда институт томонидан илмий-методик, ташкилий ва амалий ҳамкорлик кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштиришдан иборат.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим-тарбия ва илмий-тадқиқот жараёнларини янада фаоллаштириш, уларда меъёрий-услубий, ўқув-ташкилий ва ахборот-ресурс таъминоти сифатини ошириш натижасида ўқувчиларга берилаётган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни янада мустаҳкамлаш, битирувчи ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими билан олий таълим ўртасида узвийлик ва узлуксизликни янада мустаҳкамлашга кўмаклашишдан иборат.

Бухоро давлат тиббиёт институтининг тасарруфида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 1 июлдаги 131-қарори ва   1-иловасига мувофиқ қуйидаги академик лицей ва тиббиёт коллежлари бириктирилган:

  1. 1-сон Бухоро академик лицейи;
  2. 2-сон Ғиждувон академик лицейи;
  3. Бухоро тиббиёт коллежи;
  4. Ғиждувон тиббиёт коллежи;
  5. Афшона тиббиёт коллежи;
  6. Қоракўл тиббиёт коллежи;
  7. Навоий тиббиёт коллежи;
  8. Зарафшон тиббиёт коллежи;
  9. Хатирчи тиббиёт коллежи.

 

    Электрон почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

21.11.2017

User Rating: 0 / 5

Star inactiveStar inactiveStar inactiveStar inactiveStar inactive

2017 йил 3 -6 март кунлари “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да  Бухоро Давлат тиббиёт институтига бириктирилган 1-сон  ва  2-сон Академик лицейлар ҳамда Бухоро, Ғиждувон, Афшона ва Қоракўл тиббиёт коллежларида ўқувчилар  давомати ва  ҳуқуқбузарликлар содир этган ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ўқувчилар билан олиб борилган ишлар ҳолати ўрганиб чиқилди. 

Batafsil...

Бухоро давлат тиббиёт институти АЛ ва КҲК билан ишлаш бўлимининг 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигида амалга оширган ишлар

User Rating: 0 / 5

Star inactiveStar inactiveStar inactiveStar inactiveStar inactive

2017 йил 3 -6 март кунлари “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да  Бухоро Давлат тиббиёт институтига бириктирилган 1-сон  ва  2-сон Академик лицейлар ҳамда Бухоро, Ғиждувон, Афшона ва Қоракўл тиббиёт коллежларида ўқувчилар  давомати ва  ҳуқуқбузарликлар содир этган ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ўқувчилар билан олиб борилган ишлар ҳолати ўрганиб чиқилди. 

Davomi...