Buxoro davlat tibbiyot instituti moliya va iqtisodiyot ishlari prorektori

         Sharipov Oybek Safarovich

          Tug'ilgan yili: 27.07.1976

          Tug'ilgan joyi: Buxoro viloyati

          Ma'lumoti bo'yicha mutaxassisligi:

          Informatika va axborot texnologiyalari

          Chet tillarini : rus til

          email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

          Telefon: 223-39-58

          Faks: 0(365)223-00-50

           Qabul kunlari: Juma

МАЪЛУМОТНОМА

2017 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтида молиявий йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

Бухоро давлат тиббиёт институтида жами 1598 нафар талаба таҳсил олади. Мавжуд бинолар 6 тани ташкил қилади, 5 та бино ўқув, 1 та бино талабалар турар жойи. Ўқув биноларда жами 125 та аудитория, 17 та лабораторияларда дарс жараёнлари олиб борилмоқда. Лаборатория ва ўқув хоналари замонавий компьютерлар ва видеопроектор, телевизорлар, тиббий асбоб-ускуналар электорн доска хамда стол, стул жихозлари билан жиҳозланган. Жорий йилда моддий техника базани ривожлантириш бўйича
чора-тадбирлар режасига асосан, 12 комплект компьютерлар, 6 дона видеопроекторлар 20 дона телевизорлар сотиб олинди. Бундан ташқари, бўлим ва кафедралар учун мебеллар, стол стуллар сотиб олинди, жумладан 120 дона столлар, 400 дона изо стуллар, 50 дона кийим шкафлари мебеллар сотиб олинди. Профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларга билим ўргатиш жараёнларини кузатиш ҳамда замон талабларидан келиб чиқиб барча ўқув аудиториялари ва ўқув хоналарига видео камералар ва мониторлар ўрнатилди. Талабалар турар жойи учун 800 комплект юмшоқ кўрпа тўшак ҳамда 200 дона плетлар сотиб олинди .