O'rta maxsus malaka oshirish markazi

Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги “Ўрта махсус , касб- ҳунар таълими муассасалари  педагогларини   малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш  тармоқ маркази ”  тўғрисида

М а ъ л у м о т

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28- майдаги “Малакали педагог тайёрлаш хамда ўрта махсус , касб- ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ -1761 – сонли қарори , Олий таълим вазирлигининг 2012 й 30- май №220 сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 29- май №145 сонли буйруғига биноан Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида “Ўрта махсус , касб- ҳунар таълими муассасалари  педагогларини   малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш  тармоқ маркази ” 2013 йил ташкил этилди.

Бухоро , Навоий , Қашқадарё , Хоразм  вилоятлари ва  Қорақалпоғистон  Республикаси  Ўрта – махсус касб – ҳунар таълими   тизимининг педагог кадрларини махсус фанлардан  тиббиёт йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институт зиммасига юклатилди.

2013 йил ўқув режасига мувофиқ  қуйидаги йўналишлар бўйича  Бухоро , Навоий ва Қашқадарё вилоятларидан  ўрта- махсус касб ҳунар тиббиёт  коллежлари педагогларининг  98 нафари жалб этилган.

Йўналишлар:

“Юқумли ва болалар юқумли касалликлари ” “ Тери- таносил касалликлари ” , “Терапия ” , “Педиатрия ” , “Анатомия ва физиология ” , “Ортопедик стоматология  ва ортодонтия ” , “Лотин тили ” , “Биология ва генетика ” , “Хирургия ” , “Фармакология ” , “Асаб касалликлари ” , “Микробиология ва эпидемиология ” , “Ҳамширалик иши ” , “Гигиена ” ва “Оторинолорингология ”

  2014 йилда эса   йўналишлар  қаторига  “Акушерлик ва гинекология ”  фани  ҳамда вилоятлар таркибига Хоразм вилояти  қўшилиб , 165 нафар педагогларнинг малакасини ошириш  Бухоро  давлат тиббиёт институти ҳузуридаги “Малака ошириш ”  маркази  режасига киритилди.

2015 йил “Малака ошириш  ” ўқув режасини  шакллантириш максадида “Терапия”, “Тиббиёт хамшираси”,   “ Тиббий профилактика иши”, “Хирургия” ва  “Стоматология”, йуналишлари бўйича малака  ошириш  курслари ташкил этилиб , 165   нафар тингловчилар  жалб этилган .

2016 йил ўқув режасида  эса 5 та вилоятдан: Бухоро, Навоий , Хоразм , Кашкадарё вилоятлари  хамда  Коракалпогистон  Республикаси  ўрта- махсус касб ҳунар коллежларидан 165 нафар тингловчиларни “Терапия”, “Тиббиёт хамшираси”, “ Тиббий профилактика иши”, “Хирургия” ва  “Стоматология”, йўналишлари бўйича  малака ошириш марказига  жалб этилди ва режа тулик бажарилди.

2017 йил ўқув режасига мувофик   Бухоро вилоятидан – 40 нафар , Навоий ,вилоятидан -30 нафар , Хоразм- вилоятидан -25 нафар  , Кашкадарё вилоятидан – 25 нафар  хамда  Коракалпогистон  Республикасидан – 40 нафар   ўрта- махсус касб ҳунар коллежларидан 165 нафар тингловчиларни “Терапия”, “Тиббиёт хамшираси”, “ Тиббий профилактика иши”, “Хирургия” ва  “Стоматология”, йўналишлари бўйича  малака ошириш марказига  жалб этилиши режалаштирилганди.

 

 Малака ошириш курсларини муваффақиятли  тугатган тингловчиларга сертификатлар такдим этилмокда .

 

 

“Малака ошириш ” маркази раҳбари : Ш.У.Қўзиева