Бухоро давлат тиббиёт институти тарихи

Бухоро давлат тиббиёт институти Республикамиз Мустақиллиги  арафасида  1990 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Республика  Министрлар Советининг307-сонли  қарорига биноан  ташкил этилди. Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши  Президиуми қарорига мувофиқ  1991 йилнинг март ойида институтга табобат осмонининг порлоқ юлдузи, донишманд, буюк ватандошимиз Абу Али ибн Сино номи берилди. Институтда таълим олаётганталаба-ёшларга ҳукумат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан барча қулай шарт-шароитларни яратиш  чоралари кўрилди.