Muzey

Muzey

Бухоро давлат тиббиёт институтининг Илмий-амалий Музейи Ўзбекистон Республикасининг Музейлар тўғрсида “Маданий мерос обьектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 12 январдаги “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ 1913-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги  “Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 98-сонли қарорига ва Музей Низомига мувофиқ фаолият юритади. Бухоро давлат тиббиёт институти музейи Илмий Кенгашининг 2017 йил мартдаги қарорига асосан “Илмий-амалий музей” деб юритилди. Музей институт таркибига киради ва унинг ректорига бўйсунади.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг бевосита ташаббуслари билан, Абу Али ибн Сино таваллуд топган Бухоро заминида буюк ватандошимизнинг илмий ва бой маънавий меросини чуқур ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 6 сентябрдаги қарорига биноан, аҳоли ўртасидаги соғликни сақлашда эришилган ютуқларини ҳамда тиббиёт тарихини, билимларини бойитиш ва